Яҳудийлар мусулмонларга жавоб қайтарди

Вандаллар томонидан вайрон этилган қабристон тикланиши учун мусулмонлар томонидан яҳудийларга катта миқдорда маблағ жамғариб берилган эди. Америкалик яҳудийлар ҳам мусулмонлар бошига тушган кулфатда ёрдам қўлини чўздилар.
Флорида штатида масжидда ёнғин содир этилганидан сўнг, маҳаллий фаол Карим Адил масжидни қайта таъмирлаш учун интернет тармоғи орқали маблағ тўплашни бошлади.
Маблағ топлаш жараёнида Карим ажойиб бир мунтазамликни сезди, жамғарма ҳисобига 18, 36, 72 доллар, яъни 18га тўлиқ бўлинадиган миқдорда маблағлар тушиб борар эди. Шу сонлар ёнида Ави, Коэн, Голдштейн, Рубин, Фишер фамилиялари турар эди.
Шунда Карим 18га кўпайтирилган жуфт сон миқдоридаги пулларни яҳудийлар ўтказаётганликларини тушуниб етди, чунки улар учун ушбу сонлар муҳим аҳамиятга эга, деб The JC ҳабар бермоқда.
«Кун саийн қандайдир бир янгиликни билиб олар экансан,- дейди ҳайратланиб Карим. - Яҳудийлар Тампа Ислом жамоасини қўллаб қувватламоқда».
Шу кунга қадар масжид таъмири учун 60 000 доллар миқдорида пул бириктирилди.