“Иймон” маданий мажмуасида хайрия тадбир

“Иймон” маданий мажмуасида хайрия тадбир

“Иймон” маданий мажмуасидаги хайрия тадбирда жамланган маблағлар, буюмлар ва кийим-кечаклар мухтожларга берилади. 

Бишкек шаҳар қозиятига қарашли бўлган “Иймон” маданий мажмуасида ҳар ҳафта хайрия тадбири уйиштирилиб, тўпланган буюмлар, маблағлар ва кийим-кечаклар мухтож фуқороларга тарқатиб берилмоқда.  Хайрия тадбирда тоза, кийиш учун яроқли кийимлар тўпланиб муҳтожларга тарқатилмоқда. Аёл-қизлар эса жума куни жамоатга таом пишириб сотиб, ундан тушган маблағни барчасини эҳтиёжли оилаларга тақсимлаб бермоқдалар. “Биз албатта элнинг хизматида бўлганимиз учун, фақат воситачилик вазийфасинигина бажарамиз. Элдан тушган маблағ ва буюмларни адолат билан тақсимлаб берамиз”, дейди Ниъматулла ҳожи Рисқулов. Мазкур мажмуанинг имом хатиби Рисқулов Ниъматулла ҳожининг айтишича, бу тадбир икки ойдан бери ўтказилиб келинмоқда ва яхши натижаларни бермоқда. 

Манба: Muftiyat.kg

 

back to top