Сурия қочқинлари ўз ватанларига қайтишмоқда

Турикияда қўним топган сурия қочқинлари ичида ўз ватанларига қайтишни хохлаётганлар сони табора ортиб бормоқда.
Шонлиурфада жойлашган муҳожирлар ишлари бошқармасига аввал хафтада бир мартта ўз ватанига қайтишни истовчилар мурожат қилган бўлса, эндиликда бундай мурожатлар хар куни келиб тушмоқда. Туман муҳожирлар ишлари бошқармаси раҳбари Хоқон Эргун Онадўли агентлигига берган хабарида айтилишича, авваллари хафтасига 30 нафар оила ўз ватанига қайтган бўлса сўнги икки ой мобайинида бу кўрсатгич 150 та оилага ошди. Қочқинлар, БМТ нинг қочқинлар масаласи билан шуғулланувчи Бош бошқармаси назорати остидаги худудларга қайтмоқда. Тегишли хужжатлар расмийлаштирилгач сурияликлар, Туркиянинг Ғозиантеп ва Килис вилоятларидаги назорат пунктлари орқали қайтмоқдалар.