Исроил тарих юзи кўрган босқинчиларнинг энг пасткашидир.

Майкл Линк қайд қилишича, Исроил ҳукумати Фаластин ерларини босиб олиши билан Фаластин халқини хуқуқларини поймол этмоқда.
БМТ нинг махсус вакили, Фаластин ерларини босиб олиш ҳақида қилган баёнотида : “ Исроил томонидан, Фаластин ерларини 60 йилдан ошиқроқ вақт ичидаги ўзлаштириб келиниши дунёдаги энг пасткаш кўринишдаги босиб олишдир” деди. Майкл Линк, Исроил ҳукумати Қуддусни босиб олиниши, Фаластин фаолларини ва хуқуқ химоячиларини тақиб қилинишини қатъий қоралади. Майкл Линк душанба куни БМТнинг инсон хуқуқлари кенгашига Исроилни айблаган баёнотини тақдим қилди. Фаластин давлатининг вакили БМТнинг навбатдаги кенгашидаги чиқишида, Исроил ҳукуматини Фаластинликларга нисбатан қўлланилаётган оммавий жазо, хамда иш билан бандлик, таълим олиш ва тиббий ёрдам олиш учун тўсқинлик қилаётганликда айблади. Мазкур холат куни кеча АҚШнинг Давлат департаменти томонидан, БМТ нинг навбатдаги кенгаши кун тартибидаги инсон хуқуқлари бандига “фаластин халқи хуқуқларини кўриб чиқиш” масаласини киритишга қаршилик қилиш шароитида бўлиб ўтди.
Манба: новости-мира.ru-an.info