Маҳмуд Аббос нуфузли халқаро мукофотини олди

Фаластин мухторияти рахбари нуфузли халқаро соврини - хар йили жасурлик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик ва масъулдорлик учун бериладиган Штайгер мукофотига сазовор бўлди.
82 ёшли Аббос Германиянинг Дортмунд шаҳрида ўтказилган маросимда "Дунё умиди" номинацияси бўйича мукофот олди. "Фаластинликлар ва Исроилликлар тинчикликда ёнма ён яшашлари учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Исроилга қарши курашимизни ибронийларга қарши кураш деб тушуниш керак эмас. Биз яҳудийликни хурмат қиламиз аммо мустакамачиликни маъкул деб тан ололмаймиз" - деб Фаластин раҳбари мукофот олиш чоғида қайд қилди. Эътироф этиш лозимки, Штайгер мукофоти 2005 йилдан буён хар йили тақдим этилади. Штайгер сўзи «тоғ ишлари устаси» маъносини англатади ва шиша идишдаги кўмир бўлаги кўринишига эгадир. Таъсисчиларни фикри буйича мукофот нишондорлари чинакам тоғ ишчилари каби жасур, ростгўй, меҳнатсевар ва масъулиятли бўлишлари керак.