Қурилиши режалаштирилаётган масжидга, ғайри мусулмонлар томонидан салмоқли хайрия пули ўтказилди.

Қурилиши режалаштирилаётган масжидга, ғайри мусулмонлар томонидан салмоқли хайрия пули ўтказилди.

Австралиянинг Бендиго шахридаги мусулмон жамоаси томонидан, ушбу шахарда масжид қурилишни бошлаш учун энг камида бўлиши шарт бўлган миқдордаги пулни йиғдилар.

Bendigo Advertiser берган хабарга кўра, мусулмон жамоаси бошида 50 минг доллар миқдорида пул йиғишга умид қилишган эди.
Бироқ қисқа вақт ичида Бендиго ва Мельбурн шахри фуқоролари томонидан қилинган эхсон натижасида йиғилаётган пул миқдори 150 минг доларга етди.
Масжид қурилишига мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган фуқоролар эхсон қилдилар.

Яқин кунларда Бендиго шахри мусулмонлари томонидан масжид қурилиши муносибати билан зиёфат уюштирилди.
Зиёфатда, кўпгина тортишувга сабаб бўлган масжид қурилиши учун ўз хиссасини қўшган барчага минатдорчилик билдирилди.
Кутилганидек масжид қурилиши жорий йилнинг июнь ойида бошланади.
Режага кўра, масжидда намозгох, имом ва унинг оиласи учун хона, кутубхона, тахоратхона ва тадбирлар учун хона қурилади.
Қурилишнинг сўнгида масжид ёнида спорт зал ва кафе қурилади.
Режа қилинаётган ушбу қурилишга жаъми 5 миллион доллар сарф қилиниши кўзда тутилмоқда.
Диний ташкилот котиби Аиши Нилам айтишича, 125 мусулмон оиласи истиқомат қилувчи Бендиго шахрида масжид қурилишига бефарқ бўлмаган Мельбурнлик ўта саховатли инсонлар келиб эхсонлар қилишган.

back to top