Лондондаги энг машхур исм яна исломий исм бўлди

Лондондаги энг машхур исм яна исломий исм бўлди

Daily Mail газетаси анъанавий Буюк Британиянинг энг машхур исмлар рўйхатини чоп этти. Неча йиллар давомида энг махшур исм унвони мусулмонча Муҳаммад исмига тегишли бўлиб келмоқда.

Ушбу исм Буюк Британияда машхурлик бўйича иккинчи ўринда турса, Лондонда биринчи ўринда туради. Такидлаб ўтиш лозимки, ота оналар пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га бўлган муҳаббатлари туфайли фарзандларига ушбу исмни қўядилар. Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Қиролликдаги мусулмонлар сони Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келган муҳожирлар туфайли кескин ортиб бормоқда. Буюк Британиядаги энг машхур аёллар исми эса Амелия исми бўлди

back to top