Жаҳон банки Афғонистонга қашшоқлик билан курашиши учун $500 миллион миқдорида маблағ ажратди
Жаҳон банки Афғонистонга 500 миллион долларга яқин маблағ ажратди. Ушбу маблағ камтаъминланган фуқаролар микрокредитларига, электр узатиш йўлларини қуриш, қишлоқ жойларида йўллар барпо этиш ҳамда озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлашга ишлатилади.
Хусусан, йўл қурилиши учун 100 миллион долларга яқин, электр таъминоти учун – 60 миллион доллар, қочқинларни қўллаб – қувватлаш учун 44 миллиондан ортиқ, шахарни ривожлантириш учун – 20 миллионга яқин, дон махсулотлари захираларини тўлдириш учун ҳам 20 миллионга яқин маблағ сарф этилиши режалаштирилмоқда. Афғонистон молия вазири Эклил Хакими таъкидлашича ушбу маблағ давлат бюджетидан ошкора ва самарали равишда сарфланади.



