Саудия Арабистонида Макка ва Мадинага қатновчи илк тез юрар поезди синови ўтказилди

Саудия Арабистонида Макка ва Мадинага қатновчи илк тез юрар поезди синови ўтказилди

Саудия Арабистони “Ал – Ҳарамайн” (“Икки муқаддас макон”) номли, икки муқаддас шаҳарни бирлаштирувчи темир йўл тармоғини илк маротаба синовдан ўтказди.  

Al Arabiya телеканали хабарларига кўра, тез юрар электр поезд синови муваффақиятли ўтди. Ушбу тадбирда Макка амирининг ўринбосари Бандар ибн Абдуллоҳ ибн Абдулазиз қатнашди. Қирол оиласи аъзолари бошчилигидаги делегация Жидда йўловчилар терминалидан қирол Абдуллоҳнинг иқтисодий шаҳрига йўл олди, у ердан Мадинага, сўнг Жиддага қайтиб келди. Поезд тезлиги соатига 300 километрни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, 450 километр узунликдаги янги транспорт тармоғи 2018 йилнинг биринчи кварталида ишга туширилиши режалаштирилган. Хар йили ундан 60 миллионга яқин йўловчи фойдаланиши мумкин. Макка ва Мадина оралиғида жами 35та поезд қатнайди.

back to top