Фаластинликлар ғалабани Масжидул Ақсода намоз ўқиб нишонладилар

Фаластинликлар ғалабани Масжидул Ақсода намоз ўқиб нишонладилар

Исроил томонидан ўрнатилган ноқонуний эхтиёт чораларига қарши икки хафта давомида билдирилган эътирозлардан сўнг, қамал қилинган Қуддуснинг шарқий қисмидаги Масжидул Ақсода шанба куни минглаб фаластинликлар пешин намозини ўқидилар.
Al Jazeera ҳабар беришича, бундан аввал масжидга 50 ёшдан ёш бўлган намозхонларга кириш тақиқланганлиги ҳақидаги қонун бекор қилиниб, эндиликда масжид эшиклари барча учун очиқдир.
“Шанба куни намозхонлар сони жуда кўп бўлди, аммо Ал – Ақсо барча мусулмонларнинг кўмагига муҳтождир”, дейди қамал остидаги Қуддус шаҳрида яшовчи Набил Думайри.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Исроил хукумати фаластинликларнинг исёнидан сўнг нафақат металлодетекторларни, балки кузатув камераларини ҳам олиб ташладилар.
Қизил ярим ой жамияти маълумотларига қараганда, 14 июлда бошланган намойишлар давомида Исроил харбийлари томонидан қўлланилган резина ўқлардан, захарли газлар, ёруғлик ва товуш орқали зарарлантирувчи снарядлардан жами 1300 нафар фаластинлик жароҳат олган.

back to top