Терактларда дин заррача ҳам рол ўйнамайди...

Террорчи сўзини эшитганингизда кимни тасаввур қиласиз? Яқин Шарқ мамлакатларидан келган соқолли мусулмон муҳожирними? Ёки қочқинними?
Шундай бўлса сиз адашасиз - New America Foundation хисоботига кўра, “11 сентябр АҚШда қонли хужум уюштирган хар бир “жиҳодчи” қонуний равишда яшаб келаётган фуқаролардан бўлган”. Британияда ўтказилган сўнги тадқиқотларга асосан, хар бир “гўёки исломий терактлар” мамлакатда туғилиб ўсган шахслар томонидан содир этилар экан.
“Яқин Шарқ мусулмон – террористи” тушунчаси нафақат янглиш, балки муҳожирларга қарши радикалларга «яйлов» сифатида хизмат қилади.
Яқинда Лондонда содир этилган дахшатли терактга нисбатан Оқ уй амалдори Себастьян Горкининг муносабатини бахолашни ўзи етарли. – “Бу ҳақиқий уруш эди, - деб қурбонларнинг таналари совумасидан таъриф берди. – Шунинг учун ҳам Трампнинг мамлакатга кириш ҳақидаги таъқиқлари ўта муҳимдир”.
Лондондаги терактни уюштирган террорчи Холид Мансур Буюк Британияда туғилиб ўсган, ва унга Яқин Шарқ давлатлари мусулмонларининг киришига қўйилган таъқиқ хеч қанақасига таъсир қилиши мумкинмас. У хеч қандай муҳожир ёки қочқин эмас. У оқ танли она ва қора танли отанинг ўғли эди, Вестминистр кўпригида йўловчиларни ўлидиришидан ва парламент биноси олдида полиция ходими сўйиб ташлашидан аввал ҳам жиноий ўтмишга эга эди.
Бу сўзлар ушбу дахшатли жиноятда мусулмонларнинг айби йўқлигини исботламоқчи бўлаётгандек туюляптими? Ният ҳам айнан шудир – бунда мусулмонларнинг айби йўқ. Террорчининг 18 ёшида қилган жиноятига Ислом динининг нима дахли бор? Ёки Муҳаммад (с.а.в) гиёхвандлик моддасини истеъмол қилишни буюрганмилар? Ёки 2000 йилда бировнинг юзини пичоқлаши Қуръонда кўрсатилганмиди? Албатта йўқ, йўқ ва йўқ!
Атрофдаги сиёсатчи ва шархловчилар исламизм мафкураси ёки диннинг терроризмдаги ўрни ҳақида фикр юритиб ақл озиб, ўзларига фойдали холатда асосий муаммолардан кўз юмяптилар. Ижтимоий тармоқлар, оилавий можаролар, руҳий масалалар, ижтимоий – иқтисодий масалалар, шухрат қозонишга ва саргузаштларга қизиқиш каби муаммолар ҳам мавжуд. Аслида ушбу муаммолар дин ва тақводорликка нисбатан кўпроқ терроризм ва зўравонликларга сабаб бўлади.
Майли мен каби бир мусулмоннинг сўзларини тингламанг. 2008 йилда MI5 Британия разведкаси томони берган хисоботи орқали “терроризмга кириб кетганлар нафақат тақводорлар балки динга алоқалари ҳам йўқ” деб изоҳ берди.
“MI5да шунингдек диндорлик аксинча жангари радикализациядан сақлайди”, - деб хисоботда келтирилган.