Голландиялик йигит Исломни қабул қилди ҳамда малазиялик маликага уйланди

Голландиялик йигит Исломни қабул қилди ҳамда малазиялик маликага уйланди

Малайзиянинг энг нуфузли султонларидан бири, Жоҳор вилояти ҳукмдорининг қизи Тунку Тун Амина Султон Иброҳим эрга тегди.

Бу хабарнинг ҳеч қанақа ажаблантирадиган ери йўққа ўхшасада, унга уйланган куёвнинг шахси эътиборга лойиқ. Маликани 2015 йилда исломни қабул қилган голландиялик Дэнис Муҳаммад Абдуллоҳ танмаҳрамликка олди. Малайзияда у кўчмас мулк бўйича агент бўлиб ишлаб келган. Никоҳ Ислом аҳкомларига мувофиқ ва малайзия удумларига риоя қилинган ҳолда ўтди. Шу билан бирга, маҳрга бор-йўғи 22.50 малай рингити белгиланди, бу 5 АҚШ долларрига тенг. Тўй бўлаётган куни келиннинг ёши 31 да, куёв эса 28 да бўлган. Тўй олдидан куёв малайзиялик уламолардан Ислом асосларини ўрганган. Никоҳ маросимида 1200 нафар меҳмон, шу жумладан, Малайзиянинг энг олий доиралари вакиллари иштирок этдилар.

back to top