70 ёшли муслима аёл ҳар куни 300 нафар мискиннинг қорнини тўйғазмоқда

Монреалда (Канада) истиқомат қилувчи 70 ёшли Сабария Ҳусайн ҳар куни 300 кишилик овқат тайёрлаб, бошпанаси йўқ мискинларга тарқатади, дея хабар беради ummamag.kg.
“Одамларнинг юзида табассум кўрсам ўзимни бахтиёр ҳис этаман ва мен учун улар қайси динга мансублигининг аҳамияти йўқ. Мен ҳаммага ёрдам бера олаётганимдан хурсандман”, - дейди Сабария.
Муслима аёл 30 йилдан бери Канадада яшайди, у Куала-Лумпурдаги халқаро пазандалик курсларини тамомлаганидан сўнг келган.
Бугунги кунда Сабария округдаги масжидлар учун минглаб таомларни тайёрлаш йўли билан шаҳар мусулмоналирининг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этади.
Бундан ташқари у маҳаллий Edge ва Unity черковлари билан бирга муҳтож одамларга, уларнинг ирқи, дини ва жинсидан қатъий назар ёрдам бериб келади.
Муслима аёл етмиш ёшни қоралаганига қарамай, “Бизнинг иккинчи уйимиз” дея аталувчи ўзининг хусусий аёллар хайрия бошпанасини бошқариб келмоқда.
“Исломда бирдам бўлишимиз керак, бу айниқса ҳозирги кунда долзарб бўлиб қолди. Мен кенг оммага танилишни мақсад қилиб олмаганман, фақат мусулмонлар яхши одамлар, улар жамият учун фойдали ишлар қила олишини кўрсатишни истайман”, - дея қайд этди Сабария Ҳусайн.
Мадина Муҳаммад таржимаси