Ал-Азхар жинслар тенглиги борасидаги тортишувларга жавоб берди

Ал-Азхар жинслар тенглиги борасидаги тортишувларга жавоб берди

Мисрдаги Ал-Азҳар Ислом университети Тунис президентининг эркак ва аёлларнинг мерос масаласида ҳуқуқларини тенглаштириш керак, деган баёнотини кескин тарзда танқид остига олди.

Ал-Азҳар гарчи ўз баёнотида Тунисни тилга олмаган бўлса ҳам, президент Эссебсийнинг таклифи Исломга зидлиги борасида аниқ бир ишора бериб ўтилди, дея ёзади IslamNews сайти Daily Trust нашрига ишорат билан.

Ислом университети раҳбарининг ўринбосари шайх Аббос Шуман қайд этишича, эркак ва аёлларнинг меросда тенг ҳуқуқлик концепцияси Ислом таълимотига зид бўлиб, аёллар манфаатига ҳам футур етказади.

“Меросда жинслар тенг ҳуқуқлигига чақириқлар адолатга зид келади, чунки аёлларнинг эркакларга қараганда меросдаги улуши кўпроқ бўладиган баъзи ҳолатлар ҳам мавжуд”.

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top