Швейцария армиясига штатдаги имомларни ишга олишмоқда

Швейцария армиясига штатдаги имомларни ишга олишмоқда

Швейцария оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Швейцария ҳарбий қўмондонлиги қўшинларда тарбиячи имом лавозими штатини киритмоқчи.

Армия сафида мусулмон ҳарбий хизматчиларининг сони кўпайиб бораётгани боис қўмондонлик шу ишни амалга оширмоқчи. Беътараф Швейцариянинг мусулмон жамоалари Европа мамлакатининнг ҳарбий тузилмаларида имомларнинг йўқлиги швейцар мусулмонларининг ҳуқуқини поймол қилади, деб олдиноқ билдиргандилар. Армия бўлинмаларида насроний руҳонийлари учун лавозимлар кўзда тутилгани мусулмон руҳонийларининг ҳам штатдаги мансабини жорий қилиш фойдасига  дастак бўлиб қолди.

Швейцария Федерал кенгашининг масъул вакиллар ўз навбатида  қайд этишича, мамлакат қуролли кучлари таркибида ҳарбий хизматчиларни диний аломатларга кўра ажратишнинг ҳеч қандай кўриниши мавжуд эмас, акс ҳолда бу радикаллашувга олиб келган бўларди.

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top