Ўш шаҳрида Қурбон ҳайит байрами муносабати билан жамоат транспорт воситалари аҳолига бепул хизмат кўрсатади.

Ўш шаҳрида Қурбон ҳайит байрами муносабати билан жамоат транспорт воситалари аҳолига бепул хизмат кўрсатади.

1-сентябрь Қурбон ҳайит байрами муносабати билан Ўш шаҳрида жамоат транспорт воситалари шаҳар аҳолисига ҳамда меҳмонларга бепул хизмат кўрсатади.

Бу ҳақда Ўш шаҳар ҳокимиятининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотда айтилишича, бундай тадбир шаҳар ҳокими Айтмамат Қадирбаевнинг ташаббуси билан иккинчи маротаба уюштирилмоқда. Шу йилнинг 25-июнь куни Рамазон ҳайити муносабати билан жамоат транспорт воситалари элга бепул хизмат кўрсатган эди.
Бу сафар 1-сентябрда эрталабки соат 07:00дан бошлаб кечки 21:00 гача бўлган вақтда жами 25 автобус ва 15 тролейбус аҳолига бепул хизмат кўрсатади.


Манба: http://maralfm.kg/archives/245946

back to top