Ироқда юзлаб ўрта осиёлик ИШИД жанггариларининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномалари топилди

Ироқда юзлаб ўрта осиёлик ИШИД жанггариларининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномалари топилди

Мужоҳидларнинг Ироқдаги сўнгии таянчи, Ислом давлатидан озод қилинган Талл-Афар шаҳрини тозалаш пайтида «Ислом давлати»нинг юзлаб ўрта осиёлик, шу жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва тожикистонлик жанггариларига тегишли шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари топилди.

Хабар берилишича, ҳужжатлар ИШИД армия бошқармаси дея аталувчи бинода топилган. Ҳужжатларда, шунингдек, жанггариларнинг гуруҳда бўлиш муддатлари ҳамда уларнинг Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги турли қисмларидаги жангларда иштироки тўғрисида маълумотлар бор. Тез орада барча ҳужжатлар махсус хизматларга юборилади, улар террорчиларнинг кейинги тақдирини кузатиш билан машғул бўладилар.

back to top