Фаластин Интерполга аъзо бўлди

Фаластин Интерполга аъзо бўлди

Интерпол халқаро жиноят полицияси Фаластин давлатининг ташкилотга аъзо бўлиш аризасини ижобий ҳал этди.

Бу ҳақида ташкилотнинг ўзи 26 сентябрь куни Twitter даги саҳифасида эълон қилди.
Фаластиннинг Интерполга аъзо бўлиш аризаси Исроилнинг қатъий қаршилигига қарамай ижобий ҳал этилди. Исроил ҳукумати энди Фаластин исроиллик сиёсатчиларни ҳибсга олиш учун ордер бера бошлашидан, фаластинлик экстремистлар қўлига эса махфий маълумотлар тушишидан хавфсирамоқда.
“Фаластин давлати ва Сулаймон ороллари энди Интерполга аъзо давлатлар ҳисобланади”, – дейилади баёнотда.
Шундай қилиб, Интерполга аъзо давлатлар сони 192 тага етди.
Фаластин ҳукумати 2015 йил Интерполга қўшилиш ҳақида ариза берган эди. Аризани бош вазир Рамий ал-Ҳамдуллоҳ имзолаган.
2012 йил Фаластинга БМТ кузатувчиси мақоми берилган, шундан кейин у қатор халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш имкониятини қўлга киритган эди.

back to top