Олимлар: Викинглар Исломга эътиқод қилишган
Бир гуруҳ швед олимлари викинглар Ислом динига эътиқод қилишгани ҳақида янги маълумотларни топдилар.
Бу тадқиқот ҳақида The Independent хабар беради.
Викингларга оид қабрлардан бирида мутахассислар Аллоҳ номи зикр этилган ва Муҳаммад (с.а.в.)нинг куёвлари Али ибн Толибнинг исми ёзилган шойи мато топиб олдилар. Қабр IX–X асрларга оид. Аввалига тадқиқотчилар матони оддий безаклардан бири деб ўйладилар, аммо археолог Анника Ларсон матода куфий ёзувида битилган исмларни кўриб қолди. Ларссон бу қабр Исломни қабул қилган викинглардан бирига тегишли деб ишонмоқда.
«Қизиқ жойи шундаки, «Аллоҳ» сўзи худди ойнадагидек акс тарзда ёзилган. Бу чапдан ўнгга қараб ўқилиши учун бўлса керак, – аниқлаштирди Ларссон. – Қуръонда айтилишича, Жаннатга тушганларнинг бари шойи либосларда юришади. Бу викинглар орасида шойининг кенг тарқалиши ва унга бундай ёзувлар битилишини изоҳлаб бериши мумкин».
Мазкур топилма биринчиси эмас. IX асрга оид скандинав қабрларидан бирида археологлар илк араб куфий ёзувида сўз битилган узукни топишганди. Ёзувни «Аллоҳ учун» ёки «Аллоҳга» деб ўқиши мумкин, аммо «Иншааллоҳ» деб талқин қилса ҳам бўлади.



