Киркукка Ироқ ҳукумати кучлари ташланди

Киркукка Ироқ ҳукумати кучлари ташланди

Ироқ армияси қисмлари ва “Хашди Шаби” гуруҳи аскарлари курдларнинг пашмерга ҳарбий гуруҳи назорати остидаги нефть қудуқларини эгаллаб олишга тайёргарлик кўряпти, деб хабар бермоқда Ироқнинг Курд ҳудудий маъмурияти (ИКҲМ) хавфсизлик Агентлиги.

ИКҲМ вакилларининг айтишича, Ироқ ҳукумати кучлари Киркукдаги ҳарбий база ва аэропртни ҳам қўлга олиш ниятида.
“Ироқ ҳарбий армияси ва “Хашди Шаби” отряди танклар, артиллерия ва оғир қуролларни Куркук шаҳридан жанубда жойлашган Тузхурмату шаҳарчасининг Башир қишлоғига ташлаяпти”, – дея аниқлаштирди агентлик.
Ҳукумат кучлари ва пашмерга отряди орасида уч километр масофа бор.
Аввалроқ Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Ироқ аримияси курд аскарларига қарши ҳарбий куч ишлатмайди деганди.

back to top