Махсус хизмат масжидга ҳужумнинг олдини олди
Францияда махсус хизмат вакиллари масжидларда ва қатор сиёсий арбобларга қарши терактлар тайёрлашга алоқадор 10 кишини қўлга олди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг аксилтеррор бўлинмаси кеча Франциянинг пойтахт ҳудуди бўйлаб рейдлар ўтказди ва 17–25 ёш оралиғидаги 9 эркакни ҳамда 1 аёлни гумонлаб ҳибсга олди, дея хабар беради France 24.
Тергов уларнинг ўнг радикал гуруҳнинг июнь ойида қўлга олинган собиқ жангариси билан алоқалари ҳақида маълумотга эга. Ҳибсга олинганлар орасида ёш экстремистнинг онаси ҳам бор.
Ўнг радикаллар мусулмон масжиди ва муҳожирларига ҳужумлар, шунингдек, уларнинг қарашларига қўшилмаган сиёсатчиларга қарши фитналарни режалаштиришган.
Нисин фамилияли жангари миллатчи норвегиялик террорчи Андерс Брейвикнинг номини улуғлаши ва ўз қуроли орқали ўқ отишни машқ қилиши билан махсус хизмат вакилларининг эътиборини тортган эди.



