Ҳумайний: «АҚШ сионизм халқаро жосусидир»
Теҳрон атом бўйича келишувдан чиқмайди, токи бошқа давлатлар ундан чиқмагунларича.
Yenicag.Ru Эрон ОАВларига таяниб маълум қилишича, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларини шарҳлай туриб шундай деган.
«Биз бошқалар келишувдан чиқмагунча уни бузмаймиз, аммо улар ядро келишувини бузсалар, Эрон келишувни майдалаб ташлайди», – деди Ҳумайний.
Олий раҳбар Трампнинг бемаъни гапларини шарҳлашга вақт сарфламаслигини айтди ва АҚШни халқаро сионизмнинг жосуси деди.
Шунингдек, у АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан эълон қилинган Эронга доир янги стратегияга нисбатан Европанинг ядро келишуви борасидаги позициясини олқишлади.
Аммо, Ҳумайнийнинг сўзларига кўра, Трамн баёнотининг Европа давлатлари томонидан қораланши АҚШ президенти келишувни бузмаслиги учун етарли эмас. Шу сабабли Ҳумайний Европа мамлакатларига Эроннинг ҳимоя ишларига аралашмасликни маслаҳат берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядро келишувидаги «жиддий камчиликлар» устида Конгресс билан ўтириб жиддий ишлашини айтганди.



