Эрдўғон «Ислом саккизлигига» ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечишни таклиф қилди
Туркия «Ислом саккизлиги» давлатларини миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишга чақирди.
Жума куни ташкилотнинг Истанбулда бошланган саммитида президент Ражаб Эрдўғон шундай таклиф билан чиқди, деб хабар беради Haberturk телеканали. Турк раҳбари D-8 давлатлари иқтисодиётига «доллар ва евро томонидан босим ўтказилишига» йўл қўйиш керак эмаслигини таъкидлади. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, «Ислом саккизлиги» (D-8) давлатлари товар айирбошлашни ошириш учун ўзаро савдо муносабатларини миллий валюталарда амалга оширишлари керак. «Мақсадимиз товар айирбошлашни $100 млрд дан 500 млрд гача ошириш бўлмоғи керак, – деди у. – Бунинг учун биз миллий валюталарда ҳисоблашишга ўтмоғимиз лозим. Иқтисодиётимизни доллар ёки евро босими остида қолдиришнинг ҳожати йўқ».
«Ислом саккизлиги» ташкилоти 1997 йилнин июнь ойида таъсис этилган. Унга Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия, Покистон ва Туркия давлатлари аъзодир.



