Буддистлар мусулмонларга Мянма эшикларини ёпишни талаб қилмоқдалар

Буддистлар мусулмонларга Мянма эшикларини ёпишни талаб қилмоқдалар

Мянмада ҳукуматдан роҳинжа мусулмонларини ортга қайтармасликни талаб қилиб намойиш ўтказилди.

Yenicag.Ru нинг маълум қилишича, намойиш Ситтв шаҳрида бўлиб ўтди, бу ерда 2012 йил динлараро низо чиққунига қадар роҳинжа мусулмонлар яшаган эдилар.

Норозилик намойишида юзлаб буддистлар, жумладан, руҳонийлар ҳам иштирок этдилар.

Норозилик ташкилотчиси Аунг Хтай бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Мянма ҳарбийларининг 25 август куни бошланган Аракан штатидаги тинч аҳолига ҳужуми натижасида минглаб мусулмонлар ҳалок бўлдилар. Бундан ташқари, 150 дан ортиқ қишлоқлар армия ва буддист миллатчилар томонидан ёқиб юборилди.

БМТ бош комиссарининг қочқинлар масалалари бўйича Бошқармаси тарқатган маълумотларга кўра, Мянмадан 582 минг роҳинжа мусулмонлар Бангладешга қочиб ўтган.

back to top