Иордания ўзига янги пойтахт қуради

Иордания ўзига янги пойтахт қуради

Иорданияда пойтахтни энди қуриладиган шаҳарга кўчиришга қарор қилинди.

Иордания ҳукумати Янги Амман шаҳрининг лойиҳасини яратиш ишларини якунлади, бу шаҳар қиролликнинг янги пойтахти бўлади. У ҳозирги пойтахт Амманга яқин жойлашади.
«Пойтахтнинг зудлик билан ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларига ечим топилди. Уларни янги шаҳар барпо этиш йўўли билан бартараф этиш мумкин. Кейинги йилдан лойиҳани комплекст тарзда амалга ошириш бошланади», – деди бош вазир Ханий Мулкий.
У икки шаҳар ўзаро туташмаслигини айтди, лекин аниқроқ маълумот бермади. Ҳукумат бинолари ҳам кўчиб ўтадиган Янги Амманнинг қурилиши беш босқичда амалга оширилади.
Бош вазир янги пуллик йўллар қурилишини ҳам маълум қилди. Булар Амман, Ирбид-Амман атрофида ҳалқа йўли ва Ўлик денгиз – Акаба йўналишидаги шосседир. У бу йўналишнинг ҳар бирида бепул муқобил йўл ҳам бўлишини таъкидлаб ўтди.

back to top