ИШИДдан сўнг Раққада нима қолди – ФОТОГАЛЕРЕЯ

ИШИДдан сўнг Раққада нима қолди – ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суриянинг ИШИД пойтахти саналмиш Раққа шаҳри октябрь ўрталарида жангарилардан бутунлай озод этилди.

Бу ҳақида Yenicag.Ru ахборот агентлиги Korrespondent.net га таяниб маълумот тарқатди.
Шу йилнинг июнь ойидан Сурия Демократик кучлари (курд отраядлари ва мўътадил мухолифат) АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг мадади билан Раққани озод этиш учун кураш бошлади.
17 октябрь куни Сурия курдлари 2014 йилдан бери ИШИД назоратида бўлган Раққанинг озод этилгани ҳақида эълон қилишди.
Жангариларнинг охирги таянч нуқтаси шаҳар марказидаги стадион ва госпитал бўлди. Кун чошгоҳга яқинлашганда курдлар ҳар икки объектни қўлга киритган ва террорчи гуруҳ байроғини тушириб, ўзлариникини кўтарган.
18 октябрь куни АҚШ давлат департаменти Раққа озод этилгач, Вашингтон сурияликларга ёрдам бермоқчи эканини айтди.
«Кейинги қадамимиз инсонпарварлик ёрдами етказиш, шаҳарни миналардан тозалаш, инфрастуктурани тиклаш бўлади», – дейди Давлат департаменти.
Шунингдек, Департамент ИШИД чўккач, Америка «Сурия келажаги учун ишончли сиёсий жараёнларни» қўллаш ниятида.
20 октябрь куни АҚШ бошлиқ аксилтеррор коалицияси Суриянинг Раққа шаҳри ИШИДдан буткул озод этилганини тасдиқлади.
АҚШнинг ИШИДга қарши амалиётлари қўмондони генерал-лейтенант Пол Фанк Раққани озод этиш ҳали Сурияда террорчилар устидан буткул ғалабани англатмайди деди.
«Биз ҳамон Ироқ ва Сурияда ИШИД қолдиқлари билан курашмоқдамиз. Биз террорчилар босими остида даҳшатли кунларни бошидан ўтказган аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда давом этамиз», – деди Фанк, ва ҳал қилувчи жанглар ҳали олдинда эканини қўшиб қўйди.
Раққани озод этишда иштирок этмаган Россия эса «АҚШнинг шаҳарда ИШИД устидан ғалаба қозонилгани ҳақидаги баёноти «ҳайратга солади» деди.
РФ Мудофаа вазирлиги воизи Игорь Конашенков 45 минг одам яшайдиган Раққани ярим миллион аҳолиси бор ва «Россия ҳарбийлари ёрдами билан Сурия қўшинлари 10 кунда озод этган» Дайр аз-Зор билан солиштирди.
У, шунингдек, коалициянинг авиазарбалари натижасида Раққа ҳаробалари остида минглаб тинч аҳоли вакиллари қолиб кетганини айтди.
«Раққа 1945 йил Дрезден билан бўлган фожиаларни мерос қилиб олди, у шаҳар инглиз-америка бомба зарбалари натижасида ер юзидан йўқ қилиб ташланганди», – деди Конашенков.
Узоқ тарихга эга, эрамизгача учинчи асрда асос солинган Раққа юнон, рум, Византия бошқаруви остида бўлиб чиққан, бир неча бор Аббосийлар давлати пойтахти бўлган.
Стретегик жиҳатдан қулай жойлашгани учун Раққа кўп бора ҳужумларга учраган ва вайрон бўлган. Бу қисмат Сурия уруши даврида яна бир бора такрорланди.
2013 йил қуролланган Сурия мухолифати шаҳар устидан назорат ўрнатди, аммо орадан бир неча ой ўтиб ИШИД жангарилари уларни қувиб юбориб шаҳарни эгаллаб олган.

Арманилар черкови биносида жангарилар ўз масус хизматлари бош қароргоҳини ўрнатган ва ўзларига янги тарафдорларни авраб олиш ишлари билан шуғулланган.

 

back to top