«Бахт қўлланмаси» ишлаб чиқилмоқда

«Бахт қўлланмаси» ишлаб чиқилмоқда

БААда дунёдаги биринчи «Бахт қўлланмаси» ишлаб чиқилмоқда, деб ёзади uaeinside.

Бирлашган Араб Амирликларида «Бахт ва яхшилик» мавзусида махсус семинар бўлиб ўтди. Семинар асосан Лондон иқтисод мактаби профессори Пол Доланнинг ишларига асосланган ҳолда ташкил этилди. Унда «Бахт қўлланмаси» ва ички сиёсатга жорий қилинадиган новаторлик услублари билан таништирилди. Ишланма том маънодаги «бахт ҳақидаги илм»дан иборат бўлиб, у келажак ички давлат сиёсати учун новаторлик услубларини таклиф қилади.
БАА Бахт вазири аҳолининг бахт-саодати учун масъул бўлган Уҳуд бинт Халфан Румий ҳонимнинг айтишича, «Бахт қўлланмаси» бундай турдаги биринчи лойиҳадир.
Эслатиб ўтамиз: Бирлашган Араб Амирликларида 2016 йили бахт вазири тайин қилинган эди. Бу лавозимга олдин Бош вазир идораси раҳбари Уҳуд Румий (Ohood Al Roumi) ҳоним тайинланган эди.

back to top