Малайзиядан меҳмон келди

Малайзиядан меҳмон келди

Бугун соат 11.00 да Малайзиянинг Жохор штати Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Яҳё бин Аҳмад бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюради, деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қабул қиладилар.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад-Акмалхон Шокиров ҳамда матбуот котиби Комилжон Бурҳонов иштирок этади.
Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иш фаолияти, юртимиздаги масжидлар, диний таълим муассасалари, юртимизда чоп этилаётган китоблар, республикамизда муборак ҳаж ва умра сафарларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, сўнгги йилларда диний соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишади.
Хусусан, улар янги қурилаётган масжидлар, диний таълим соҳасига берилаётган эътибор, “Мир Араб” олий мадрасаси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, ҳадисшунослик, калом илми, ислом ҳуқуқи, тасаввуф, ақида илмий мактаблари ташкил этилаётгани билан яқиндан танишадилар.

back to top