Пешқадам имомларимиз халқ хизматига қайтишмоқда
Юртимизнинг кўзга кўринган олимларидан Абдулғафур Раззоқов Бухоро вилоят Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
Устоз Абдулғафур домла Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари билан Мир Араб мадрасасида таҳсил олган эдилар. Масжиднинг имом-хатиби бўлиб келган Нуруллаев Мансур домла эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили вазифасидан ажралмаган ҳолда Бухоро шаҳар «Масжиди Калон» жоме масжиди имом хатиби лавозимига тайинланди.



