Қозоғистонда уйсиз киши ёнаётган уйдан 10 нафар болани қутқариб қолди
Олмаота шаҳрида доимий яшаш жойига эга бўлмаган бир киши ўт ўчирувчилар келишидан олдин ўнта болани қутқаришга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Yenicag.Ru Zakon.kz сайтига таянган холда.
18 ноябр шанба куни эрталаб Олмалиқ тумани Муканов кўчасидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Кейинчалик шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ёнғин ҳудуди аниқланди ва бошқа маълумотлар келтирилди.
Уйсиз кишининг сўзларига кўра, ёниб турган уйни кўргач, дарҳол унга югуриб келиб, биринчи навбатда болаларни олиб чиқа бошлаган. Улар ўнта бўлган. Энг каттаси биринчи синф, қолганлари кичик, бири эса ҳали юрмайди. Болаларнинг ҳаммаси кийимсиз бўлишган, шунинг учун уйсиз киши курткасини эчиб, улардан бирига берган. Бу кўп қаватли уйда олтита оила яшар экан.
Қаҳрамон болаларни кўчага олиб чиққанда, бир аёл бошқа уйдан чиқиб, унга олиб келишларини айтган.



