Банкларда «исломий дарча» оммалашмоқда

Банкларда «исломий дарча» оммалашмоқда

Қирғизистон Миллий банки «Бакай банк»ка Ислом меъёрлари бўйича банк амалиётларини ўтказиш учун лицензия берганини маълум қилди, деб ёзади mhe.su.

Бу мамлакатдаги «исломий дарча» очган иккинчи банкдир. Аввал бундай хизматларни фуқароларга фақат «ЭкоИсламикБанк» тақдим этаётган эди.
Яқин орада бошқа банкларнинг ҳам шариат меъёрларига мос хизмат турларини таклиф этиши кутилмоқда, чунки бунга талаб бор.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон бундан 10 йил аввал МДҲда биринчилардан молия тизимига исломий жиҳатларни жорий этган мамлакат бўлган эди.

back to top