Стокгольмда Араканни қўллаш акцияси бўлиб ўтди

Стокгольмда Араканни қўллаш акцияси бўлиб ўтди

Стокгольмда Мянманинг Аракан штатидаги роҳинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликларни қоралаш акцияси бўлиб ўтди.

Акция Сергелсторг майдонида бангладешлик фаоллар томонидан ташкил этилган «Роҳинжа халқини қўллаш қўмитаси» ҳамда Швеция роҳинжалар уюшмаси ташаббуси билан ўтказилди.
Иштирокчилар «Мянмадаги геноцидни тўхтатинг», «Мянмадаги мусулмонлар қирғинига барҳам беринг» ва «Қирғинни тўхтатинг» деган шиорларни кўтариб олган эди. Улар Мянма давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Жидан Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиб қўйишни талаб қилди.
Швеция роҳинжалар уюшмаси раҳбари Абул Қалам «Анадолу» агентлиги билан суҳбатда таъкидлашича, халқаро ҳамжамиятнинг фаол қаршилигига қарамай Мянмада мусулмонлар геноциди давом этмоқда. Уюшма раҳбари Туркия халқи, хусусан, президент Ражаб Тойиб Эрдўғонга роҳинжаларни қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди, Туркия ҳамкорлик ва координация агентлиги (TİKA)нинг инсонпарварлик фаолиятини юқори баҳолади.
Швеция ташқи ишлар вазири Маргот Валстрём Бангладеш ва Мянмага ташрифидан сўнг 600 мингдан ортиқ мусулмон Аракандаги зўравонликлардан азият чекканини айтган ва вазиятни ўз кўзи билан кўриш учун вертолётда ҳудудни айланиб чиққанини маълум қилган.

back to top