Сийрат мусобақаси

Сийрат мусобақаси

Кўкалдош ўрта махсус билим юртида мавлуд ойи муносабати билан «Келинг пайғамбаримизнинг сийратларини ўрганайлик» номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирни тиловату Қуръондан сўнг Диний идора таълим бўлим бошлиғи Нуриддинов Жалолиддин очиб берди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Мусобақада иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари иштирок этди. Умумий баллар ҳисоби бўйича учинчи курс талабалари биринчи, иккинчи курс талабалари иккинчи ва тўртинчи курс талабалари учинчи ўринни эгаллади.
Мансуров Абу Бакр, Мусобоев Камрон ва Солиев Шерзодлар мусобақанинг энг яхши иштирокчилари деб топилди.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

back to top