Трампнинг Қуддус борасидаги қарори: Суриядаги жангарилар америкалик инструкторларга қарши исён қилди

Трампнинг Қуддус борасидаги қарори: Суриядаги жангарилар америкалик инструкторларга қарши исён қилди

Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарори Сурия қуролли мухолифати орасида аксиламерика кайфиятининг ортишига олиб келди. Зиддиятлар марказида ўша машҳур Ат-Танф базаси пайдо бўлди, у ерда “Сурия озодлик армияси” жангарилари Пентагондан келган ҳарбий маслаҳатчиларга қарата қурол ўқталди.

Муқаддас шаҳар билан ўйин Оқ уйнинг аксилсурия альянсини парчалашга доир яширин режаси бир қисми бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Ат-Танф базасида жангариларнинг америкалик инструкторларга қарши исёни ҳақида инсайдер ахборотини суриялик журналист Риёд Фарид Макдод оммага маълум қилди. У маълумотни Сурия араб республикаси разведкаси вакилидан олган. Сурия, Иордания ва Ироқ чегараларидаги стратегик муҳим учбурчакда жойлашган Ат-Танф Америка ҳарбий базасида жангариларнинг америкалик ҳарбий инструкторлар билан тўқнашуви бошланди. Бирданига юзага келган зиддиятнинг сабаби ўлароқ Доналд Трампнинг Қуддус бўйича қарори кўрсатилмоқда.
Устига устак, Пентагон назорати остида бўлган «Сурия озодлик армияси» ва «Фронт ан-Нусра» Фаластин ҳудудидаги Америка фитнасида иштирок этишдан бош тортди. Режага кўра, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи байроғи остида Исроил ҳарбий қўпорувчи кучларига ҳужум қилиниши керак эди. Бу фитна туфайли Ливан Қаршилик кучларининг бутун дунё олдида обрўси тўкиларди ва Исроилнинг жанубий Ливандаги, Ғолан тепаликларидаги истилочилик ҳаракатларига лигитимлик бериларди, шунингдек, дунё Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти деб тан олишига мажбур қилинарди.
Бунга Сурия ташқи ишлар вазири Фейсал Ал-Макдод билвосита ишора қилди. У Эрон каналига берган интервьюсида Қуддусни Исроилга топшириш Сурия урушининг асосий мақсади бўлганини айтди. Аммо бу хийлакор режадан америкаликлар томонидан тарбиялаб етиштирилган жангарилар хабар топишлари билан, у барбод бўлди. Норозилик ўлароқ улар Ат-Танф базасидаги АҚШ қўмондонлиги остидан чиқдилар ва 50 минг қочқин яшаётган қўшни Ар-Руҳбон лагерига кўчиб ўтдилар. Лагер эса озиқ-овқат, сув ва дори-дармон етишмаслигидан гуманитар ҳалокат ёқасида турибди.
Бу гуманитар муаммо ноябр ойи бошларида лагерда жангарилар орасида бўлиб ўтган отишмадан сўнг маълум бўлди. Америкаликлар “Сурия миллий армияси”ни тузиш учун турли жангари гуруҳларга таклиф қилган маош миқдори ушбу зиддиятга олиб келди. Пентагон Асадга қарши янги ҳарбий мухолифат тузилаётганини яшириш учун Ат-Танфга келаётган барча инсонпарварлик юклари, жумладан, БМТ, Россия ва Сурия араб республикасининг ёрдамларини тўсиб қўйди. Энди эса жангариларнинг ўзлари қочқинлардан тирик девор сифатида фойдаланиш учун уларнинг бошқа жойга кўчирилишига йўл қўймаяптилар.
Бироқ Оқ уй томонидан исломий жангариларнинг исёни олдиндан тахмин қилинмагани ғалати кўриняпти, ахир, Қуддус масаласи бутун Ислом олами учун жуда муҳим-ку. Айни пайтда Суриядаги жангариларнинг умумий миқдори 65 минг киши бўлиб, 30 минги “Сурия озодлик армияси”, 25 минги Идлибдаги ИШИД қўшинлари ва яна 10 минги Сурия жануби-ғарбидаги жангарилардир. Шунча қуролланган террорчилар Пентагоннинг 5 минг аскарига қарши исён қилиши мумкин.
Шу муносабат билан Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши бошқача ракурсда кўринади. Муқаддас шаҳар давлат котиби Хиллари Клинтон давридан бери Пентагонга жойлашиб олган “соядаги давлат” учун ҳақиқий “Троян оти” вазифасини ўташи эҳтимолдан холи эмас. Ушбу қарор туфайли юзага келган америкалик инсттрукторларга қарши исён охир оқибат АҚШнинг Асад режимига қарши қуролли мухолифатдан фойдаланиш стратегиясини чилпарчин қилиши мумкин. Чунки Америка мададисиз жангарилар Сурия армиясига дош бера олмайдилар.
Бундай ёндашув Трампнинг май ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган АДЛ саммитида айтган Сурия мухолифатини МРБ орқали қўллаб-қувватлашдан воз кечиш қарорига мос тушади. Терроризм ва Ислом радикализми билан кураш ғоялари АҚШнинг янги хавфсизлик стратегиясида ҳам ёзиб қўйилган.

Нима бўлган тақдирда ҳам, жангариларнинг ўз хўжайинлари билан жанжали Сурия араб армияси учун қўл келади, у бутун жанубий фронтни парчаланиб кетган ва заифлашган жангарилар гуруҳларидан тозалаб, озод этилган ҳудудларни сақлаб қолиш имконига эга бўлади.

 

back to top