Дубайлик божхоначилар Африкада масжид қуришади

Дубайлик божхоначилар Африкада масжид қуришади

Дубай амирлигининг божхона хизмати Африка қитъасида жойлашган Нигер давлати билан масжид қурилиш борасида келишиб олди. 

Gulf Today ҳабарига кўра, Амирликда якунланиб бораётган “Ёрдам йили” да божхоначилар Африканинг бу қашшоқ давлатида Шахидлар масжидини ўз ҳисобларидан барпо этилишига шайланди. Битимга божхона бошқармаси бошлиғи Ҳалил ибн Ғариб ва Дар ал-Бар хайрия жамғармаси раҳбарининг муовини Хишом Ал-Хишоми имзо чекишди. Унга кўра, Дар ал-Бар жамғармаси дубайлик божхоначилар ажратган маблағлар ҳисобидан 1.5 йил давомида 2500 кв.м майдонда жойлашган 800 кишига мўлжалланган масжидни қуриб битказади. Жаноб Ал-Ғариб айтишича, уларни бу ишга Дубай Амирлиги Шайхи Мухаммад ибн Рашид Ал-Мақтумнинг даъватлари ундади.

back to top