Туркия Суриялик етим болаларни қишки кийимлар билан таъминламоқда.

Туркия Суриялик етим болаларни қишки кийимлар билан таъминламоқда.

Туркиянинг ”Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш  ва инсонпарвар ёрдам кўрсатиш жамғармаси” Туркия ва Сурияда яшовчи йигирма мингдан зиёд Суриялик етим болаларга  қишки кийим кечаклар етказиб берди, деб хабар беради Анадолу агентлиги.

Ҳозирги кунда Туркиянинг ўн беш вилоятидаги олти минг ва Суриянинг турли худудларидаги ўн тўрт минг болаларга кийим кечак тарқатилди. Ушбу жамғарма 1992 йилда ташкил топган бўлиб беш қитъанинг 135 та мамлакатида уруш, очлик ва табиий  офатлардан зарар кўрган жабрдийдаларга ёрдам кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Сурияда 2011 йил март ойида бошланган уруш оқибатида 400 минг киши ҳаётдан кўз юмди, 10 миллион киши уйларини ташлаб кетишига мажбур бўлишди.

back to top