Дунё мусулмонлари учун 2017 йилнинг энг муҳим воқеаси

Дунё мусулмонлари учун 2017 йилнинг энг муҳим воқеаси

Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон 2017 йил 13 декабрь куни Истанбул шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишга ҳамда аксарият мусулмон давлатлари етакчиларини АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қуддусга доир қарорига қарши овоз беришига муваффақ бўлди.

Натижада БМТнинг Бош ассамблеяси Қуддус хусусидаги АҚШ ва Исроил ҳукуматларининг фикрига зид қарор қабул қилди. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавуш ўғли таъкидлашича, овоз бериш натижалари обрў-эътибор ва ҳурлик пул билан ўлчанмаслигини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнидан аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп унинг қароридан норози бўлган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди.

back to top