Ироқ мамлакатни тиклаш учун ҳомийларни жалб қилмоқчи
ИШИД террористик ташкилотига қарши бўлиб ўтган урушдан сўнг Ироқ ҳукумати мамлакат иқтисодиёти ва инфратузилмасини тиклаш учун 2018 йил февраль ойида Қувайтда йиғилиш ўтказиш ниятида эканлиги ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.
Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абади ўтган йили ИШИД устидан ғалаба қозонганлиги тўғрисида айтган эди. Ироқ ҳукуматининг расмий вакили Саад ал-Худсийнинг сўзларига кўра, мазкур анжуман 12-14 чи февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб жаҳон ҳамжамиятининг 70 дан ортиқ фаол аъзоларига таклифномалар тарқатилган.



