Триполидаги аэропорт жанглар туфайли ёпилди

Триполидаги аэропорт жанглар туфайли ёпилди

Ливиядаги Миллий сулҳ ҳукумати (МСҲ) ва Миллий озодлик ҳукумати (МОҲ) жанговар гуруҳлари ўртасида кечаётган фаол жанг ҳаракатлари туфайли Триполидаги халқаро аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди.

«Митига» аэропортининг ходимлари ва йўловчилари хавфсиз ҳудудларга кўчириб ўтказилди. Хавфсизлик тизимидаги манбаларнинг маълум қилишича, МОҲ гуруҳи аэропорт устидан назоратни қўлга олишга уринган. Аэропорт хавфсизлигини эса МСҲга қарашли Kuveytu'r-Rad гуруҳи таъминлайди.
Бу икки гуруҳ тўқнашувларида оғир артиллериядан ҳам фойдаланилиши маълум. Шу сабабли аэропорт фаолияти тўхтатилди.

back to top