Ўғил отаси учун жон берди
Покистондаги бир оиланинг катта ўғли Комрон Лагарий отасини қутқариш учун жигаридан бир қисмини беришаг қарор қилди. Лекин Комроннинг организми жарроҳликка дош беролмай, йигит вафот этди. Бу ҳақида «Зетрибун» нашри ёзмоқда.
24 ёшли Комрон муҳандис бўлиб ишларди, у 50 яшар отасига жигарининг бир қисмини кўчириб ўтказиш амалиёти пайти жон берди. Амалиётнинг салбий оқибатлари ҳақида шифокорлар ва оила аъзоларининг огоҳлантиришларига қарамай, ўғил отаси ҳаётини сақлаб қолиш учун бу хавфли чорага рози бўлган эди. Ота амалиётни яхши ўтказди, ҳозир тузаляпти, аммо унга ҳали ўғлининг ўлими ҳақида айтишмади.



