Сурия ва Чеченистон диний етакчилари ҳамкорлик хусусида келишиб олишди

Сурия ва Чеченистон диний етакчилари ҳамкорлик хусусида келишиб олишди

Чеченистон диний бошқармасида Чеченистон муфтийси Салох хожи Межиев, Россия Ислом университети ректори Абдураҳим Мутушев ва Сурия вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Муфтият хабар беришича, томонлар мусулмон уммати фойдаси учун шартнома имзолашди. Унга кўра, эндиликда Россия Ислом университети талабалари Суриянинг “Абу Нур” Ислом университетида ўз билимларини ошириши ва илмий унвонлар олиши мумкин. Мазкур келишувнинг эътиборли жиҳати шундаки, улар бу ишларни Чеченистон ҳудудидан чиқмасдан амалга ошириш имкониятига эга бўлишди. Нуфузли университет ўқитувчилари маъруза ўқиш ва дарс ўтиш учун Чеченистонга келадиган бўлди.

back to top