Муслима нуфузли мукофотни рад этди

Муслима нуфузли мукофотни рад этди

Таниқли блоггер мусулмон аёл косметика соҳасидаги халқаро бренд мукофотини рад этди.

Мазкур бренднинг юзи исроиллик мода вакили бўлганлиги боис MuslimGirl.com сайтининг асосчиси Омони ал-Хаттоб Revlon компаниясининг “Changemaker” мукофотини рад этди. Аввалроқ, у компания мутасаддилари томонидан номзод сифатида илгари сурилган бўлиб уларнинг таъкидлашича, ал-Ҳаттоб хоним “интернетдаги ўз чиқишлари билан муслима аёл-қизларга илҳом ва ишонч бахшида этган”. Шунга қарамай, Ал-Ҳаттоб хоним мукофтдан воз кечди ва қарорининг сабабларини Instagram даги саҳифасида келтириб ўтди. Унга кўра, Гал Гадот Revlon компаниясининг юзи бўлганлиги учун у мукофотни рад этган. Ал-Ҳаттоб хоним: “Гал Гадот Исроил ҳарбий кучларини Фаластиндаги амалиётларини қўллаб-қувватлагани MuslimGirl.com сайтининг одоб-ахлоқ қадриятларига зиддир. Исроил қўшинлари 16 яшар Аҳд Тамимий исмли фаластинлик қизни ҳибсга олганидан сўнг мен бу компаниянинг мукофотини олишга ва унинг юзи бўлган Гални қабул қилишга юрагим бетламади. Аёл ва қизларни таҳқирловчиларининг тарафдорларини тақлид учун ўрнак сифатида кўрсатишга асло йўл қўйиб бўлмайди” деб ўз қарорига изоҳ бериб ўтди у.
Маълумот тариқасида шуни таъкидлаб ўтамизки, Гал Гадот Исроил армиясини қўллаб-қувватлаши билан танилган.

back to top