Қозоғистонда Микки Мауссиз Диснейленд қурилади

Қозоғистонда Микки Мауссиз Диснейленд қурилади

Қозоғистон ҳукумати Диснейлендга ўхшаш миллий йўналишдаги улкан дам олиш маскани барпо этиш ниятини билдирди.

Қозоғистон Бош вазирининг интернет сайтида ёзилишича, мазкур лойиҳа хорижий сармоядорлар кўмагида Олмота вилоятида амалга оширилиши мўлжалланган. «Kazakh Tourism» миллий компанияси раҳбари Рашид Кузембаев: «Биз катта тажрибага эга хитойлик мутахассислар билан учрашдик», деди. Унинг сўзларига кўра, мазкур маскан қурилишида Атилла, Чингизхон, Амир Темур, Султон Байбарс каби тарихий шахслар ва қозоқ миллатининг кўчманчи маданиятига урғу берилади.

back to top