Истанбул муфтийси: «Мусулмонлар бир-бирларига биродардирлар»

Истанбул муфтийси: «Мусулмонлар бир-бирларига биродардирлар»

30 январ куни Истанбулда «Қуддус: Ваҳий ила муқаддаслашган шаҳар» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Туркия бош вазир ўринбосари, ҳукумат матбуот котиби Бакор Бўздоғ, Туркия Республикаси дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари бошқармаси раиси шайхулистом Аллоҳшукур Пошшозода, Ироқ, Фаластин, Покистон, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан келган сиёсатчилар, дин арбоблари ва уламолар иштирок этдилар.
Қатнашчилар қаторида бўлган Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Туркия телеканалларидан бирига берган интервьюсида Ал-Ақсони Исломнинг тимсолларидан бири деди ва мусулмонларнинг якдиллиги нақадар аҳамиятли эканини таъкидлади. «Қуръонда «Барча мусулмонлар бир-бирларига биродарлар» дейилади. Аллоҳнинг ўзи мусулмонларнинг қалбларини мустаҳкам ришта билан боғлаган», деди у.

back to top