ЮНИСЕФ: «Дунё болалар учун хавфли бўлиб қолди»

ЮНИСЕФ: «Дунё болалар учун хавфли бўлиб қолди»

БМТ нинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳарбий тўқнашув ва табиий офатлар оқибатида ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутган 51 мамлакатнинг 48 миллион болаларига жорий йилда 3,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишга чақирди.

Ташкилот ҳисоботида, биринчи навбатда, Яқин Шарқ минтақасига, хусусан, Сурия, Яман ва Ироқ давлатларига ёрдам кўрсатиш зарурлиги таъкидланган, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги. Шу билан бир қаторда, Туркия, Ливан, Иордания ва Ироқда қўним топган ёши катта-кичик Суриялик муҳожирларга 1,3 миллиард АҚШ доллари ажратиш кераклигига алоҳида урғу берилган. ЮНИСЕФ нинг фавқулодда дастурлар раҳбари Мануэль Фонтейнинг айтишича, Мянма, Конго демократик республикаси, Ироқ, Нигерия, Жанубий Судан, Сурия ва Яманда давом этаётган ҳарбий тўқнашувлар болалар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Унинг сўзларига кўра, мазкур давлатларнинг ёши кичик фуқароларига зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши лозим. Акс ҳолда, тобора қийинлашиб бораётган ҳаёт ёш болаларни яксон қилиб ташлаши мумкин.  «Халқаро ҳамжамият болалар ҳимояси ва уларнинг энг муҳим эҳтиёжларини қондириш учун шошилинч чора-тадбирлар кўрмас экан, бу болалар ўз келажакларидан умидини узса бўлаверади», деб қўшимча қилди жаноб Фонтейн. «3,6 миллиард АҚШ долларининг 84 фоизи айнан шундай болаларга сарф этилиши назарда тутилган», деб ўз нутқига якун ясади жаноб Фонтейн.

back to top