Ирландияда Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди

Ирландияда Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди

Фаластинни озод этиш ташкилоти вакили Ашраф ал Ажромийнинг сўзларига кўра, Фаластин ва Исроил Яқин Шарқ бўйича тинчлик музокараларини олиб боришмоқда деб хабар беради Анадолу агентлиги.

“Куни кеча Ирландия пойтахти Дублинда бўлиб ўтган учрашувда Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишини қўллаб қувватлайдиган Исроил вакиллари иштиок этишди. Ташкилотимизнинг мақсади Исроиллик сиёсатчиларни минтақадаги тинчлик жараёнини қайта тиклашга жалб қилишдир. Йиғилишда Фаластин муҳториятини Дин ва Ислом жамияти бошқармасининг бошлиғи Махмуд ал Хаббаш ва Исроил парлменти депутатлари, Исроил лейборист партияси аъзолари ва фаоллар иштирок этишди” деди жаноб ал Ажромий.

back to top