Мянмалик ҳарбийлар рохинжаларни оч қолдириб қийнамоқда

Мянмалик ҳарбийлар рохинжаларни оч қолдириб қийнамоқда

Amnesty International маълумотларига кўра, рохинжаларни мамлакатдан сиқиб чиқариш учун Мянма ҳарбийлари мусулмон эркак, аёл ва болаларни ўғирлаб очлик билан қийнашган.

700 мингдан кўпроқ рохинжалар Мянмани тарк этганига қарамай мусулмонларга қарши тазийқ ва зўравонликлар давом этмоқда. Бангладешга қочмоқчи бўлган мусулмон оилаларини тунаб Мянмалик ҳарбийлар чегара пунктларига келган аёл-қиз ва болаларни ўғирлашган. Рохинжаларни шолипоя, бозорлар ва инсонпарварлик ёрдамига яқмнлаштирмаслик оқибатида юзага келган озиқ-овқат танқислиги ва очлиқ мусулмонларнинг қочишига сабаб бўлган, деб хабар беради Al Jazeera.

back to top