14 феврал куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Юнусобод туманлари бўйича Қуръон мусобақаси давом этди.

14 феврал куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Юнусобод туманлари бўйича Қуръон мусобақаси давом этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) Тошкент шаҳар вакиллиги бош ҳисобчиси Асадуллоҳ Бўриевнинг islom.uz га маълум қилишича, Минор масжидида 39 нафар эркак ҳифз ва тиловат бўйича ўзаро беллашади.

 

Минор масжиди ходими Мирвоҳид Обидовнинг islom.uz га айтишича, мусобақани томоша қилиш учун келган одамларга 2000 дан зиёд жой тайёрланган. Шунингдек, масжид ҳовлисига томошабинлар учун катта мониторлар ўрнатилган.
Айни пайтда Осиё Гранд тўйхонасида Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Юнусобод туманларида яшовчи қориялар ўртасида беллашувлар бошланди. Тўйхона ҳодими Зиёд Ёқубовнинг сўзларига кўра, беллашувни томоша қилиш учун келган одамларга 1250 та жой тайёрланган. Асосий залга сиғмаган томошабинлар учун тўйхона фоесига қўшимча жой тайёрланиб, катта монитор ўрнатилган.
Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Юнусобод туманлари бўйича ўтказилаётган Қуръон мусобақаси ғолиблари 14 феврал куни кечки пайт эълон қилиниши режалаштирилган.
Бугун Чилонзор тумани Алгорим даҳасида жойлашган «Бисёр» ресторанида Чилонзор ва Учтепа туманларидаги эркаклар ўртасида мусобақа ўтмоқда. Айни туманлардаги аёллар ўртасида мусобақа 15 феврал куни «Бисёр» ресторанида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Қуръон мусобақаси мамлакатнинг турли вилоятларидан бўлиб ўтди. ЎМИ матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри бўйича 13–15 феврал кунларига режалаштирилган мусобақанинг дастлабки туман босқичларида жами 486 киши иштирок этмоқда. Улардан 302 нафари эркак, 184 нафари аёллардир.
Islom.uz сайти мухбирлари Қуръон мусобақаси жараёнларини ёритишда давом этади.

 

 

 

 

 

 

 

back to top