Севастопольда учинчи масжид қурилади

primechaniya.ru primechaniya.ru

Севастополь вилоятининг Орлиное қишлоғида учинчи масжиднинг қурилиш ишлари бошланиш арафасида, деб хабар беради “Янги Севастополь.”

Оқ ёр шаҳрининг Крим татарлари жамоаси раҳбари Анвар Мамутдинов айтишича, мазкур масжид барпо этилишига Ислом бизнеси ҳалқаро ташкилоти ҳомийлик қилмоқда. “Бизнинг вазифамиз эса техник шартларни ўрганиб чиқиб, қурилиш лойиҳасини тайёрлаш ва давлат томонидан бериладиган керакли рухсатномаларни олишдан иборатдир. 20 йилдан буён Орлиное қишлоғида яшаб келаётган мусулмон аҳолиси  мазкур масжид барпо этилишини интизор бўлиб кутмоқда” деб айтди у.

back to top