Андижон Ҳиндистон билан эркин фармацевтика ҳудуди ташкил этмоқчи

nppa_india nppa_india

Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси Андижон вилояти Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича келишув имзолагани тўғрисида баёнот эълон қилди.

Оutlookindia.com Интернет нашри хабарига кўра, икки томон Андижон вилоятида фармацевтика, био-фармацевтика маҳсулотлари ҳамда тиббий усканалар ишлаб чиқариш дастурини бирга амалга оширади. Икки томон Андижон вилоятида Ўзбекистон-Ҳиндистон эркин фармацевтика ҳудудини яратиш ва қўшма бизнес дастурини ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликда иш юритишга келишиб олган.
Ҳужжатда, юқори сифатли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармонлар ишлаб чиқарадиган корхоналар барпо этиш учун томонлар Ҳиндистон ва Ўзбекистон ширкатларининг бевосита инвестицияларини жалб этишда саъй ҳаракат қилишлари билдирилган.

back to top